Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасида генерал-майор Азизбек Икрамов томонидан фуқаролар учун қабул ўтказилди
2025-07-14 14:35:00 / Янгиликлар

Энг аввало аҳоли дардига қулоқ тутиш, уларнинг муаммоларини бартараф қилиш ҳар бир идора раҳбарининг бош мақсади этиб белгиланган.
Жумладан ҳар якшанба кунлари фуқаролар муаммоларга ечим топиш, қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан қабуллар ўтказиб келинмоқда.
Тадбирлар доирасида ҳар бир масала синчковлик билан ўрганиляпти. Бу галги қабулда 60 нафар шахслардан 62 та мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг 12 таси жойида ижобий ҳал этилди. 17 таси юзасидан тушунтириш берилди ва кўриб чиқиш учун қўшимча муддат талаб этиладиган 33 та мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати





