Фарғона вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан тест синовлари бўлиб ўтаётган бинолардаги хавфсизлик ҳолати ўрганилди
2025-07-14 13:50:00 / Янгиликлар

Барчамизга маълумки, айна кунларда республикамиздаги олий ўқув юртларига кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар учун тест синовлари қизғин давом этмоқда.
Вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов синовлар бўлиб ўтаётган биноларда бўлиб, ўрганиш ишларини олиб борди.
Шунингдек, тест синовларини кузатиш учун келган ота-оналар учун яратилган шароитлар билан қизиқиб, фуқаролар билан суҳбатлашди. Уларнинг таклиф ва тавсиялари эшитилди.
Тест бўлиб ўтаётган объектларда хавфсизликни ишончли таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, абитуриентларнинг ота-оналари ва яқинларига қулайликлар яратиш борасида мутасаддиларга топшириқлар берди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


