Фарғона вилоятида “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди
2025-07-12 11:00:00 / Янгиликлар

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида хизмат олиб бораётган ходимлар иштирокида, ички ишлар органларида узоқ йиллар самарали фаолият юритиб, ҳозирда нафақада бўлган устозлар билан “Уч авлод учрашуви” тадбири ташкил этилди.
Мазкур тадбир Фарғона вилояти ахборот-кутубхона маркази маъмурий биносида бўлиб ўтди.
Унда фахрийлар, ёш ходимлар ҳамда тажрибали хизматчилар ўзаро мулоқотда бўлиб, хизмат бурчини сидқидилдан адо этиш, хизмат интизоми ва масъулияти ҳақида самимий суҳбатлашдилар.
Тадбир якунида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жиноятчиликни олдини олиш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида ўз хизмат бурчини виждонан бажариб келаётган 8 нафар ходим вилоят ЙҲХБ раҳбарияти томонидан “Ташаккурнома“ билан тақдирланди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати






