Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Фарғона вилоятида сайёр ўқув машғулотлари ўтказилмоқда
2025-07-12 09:00:00 / Янгиликлар

Фарғона вилоятида Ички ишлар вазирининг 2025 йил 5 июль кунги тегишли фармойишига асосан ички ишлар органлари ходимларининг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириш мақсадида махсус воситалар, электрошокер ҳамда жанговар ўқотар қуролдан фойдаланиш ва уларни тўғри қўллаш бўйича сайёр ўқув йиғинлари бошланди.
Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи таркибидаги малакали мутахассислар томонидан ташкил этилаётган ўқув машғулотларининг биринчи кунида Фарғона вилояти ички ишлар бошқармасининг аппарат ходимлари ҳамда 1-минтақавий ҳудуд таркибига кирувчи шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари ходимларининг билим ва малакаси оширилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати






