Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан Қоровул қўшинлари ва унинг жойлардаги ҳарбий қисмлари шахсий таркиби билан ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли 7535-сонли ҳарбий қисмда олти ойлик фаолиятини муҳокамаси ўтказилди
2025-07-10 18:25:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазири ўринбосари томонидан Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари шахсий таркибининг хизмат интизомини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар асосида ҳарбий қисмлари шахсий таркиби иштирокида танқидий муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда, шахсий таркиб томонидан содир этилган қонун бузилиш ҳолатлари ва кўнгилсиз ҳодисаларни келиб чиқиши, бунга имкон берган шарт-шароитлар, шунингдек, хизмат интизоми ва қонунийликка амал қилиш борасида йўл қўйилган камчиликлар танқидий таҳлил қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланиб, Қоровул қўшинлари қўмондони, қўмондон ўринбосарларининг ҳисоботлари тингланди. Сўнг, вазир ўринбосари томонидан келгусида ҳар бир ҳарбий хизматчилар билан индивидуал тартибда суҳбатлар ўтказиш, уларнинг оилавий шароитини ўрганиш, ҳарбий хизматчилар ўртасида психологик ва руҳий ҳолатларини соғломлаштиришга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар белгиланиб, ҳамкорликдаги органлар билан биргаликда манзилли тадбирларни амалга ошириш, қонун бузилишига жазо муқаррарлиги ҳар бир ҳарбий хизматчи онгига сингдирилиши юзасидан вазифалар белгиланди. Шунингдек ИИВ томонидан Қоровул қўшинлари ва унинг жойлардаги ҳарбий қисмлари ҳарбий хизматчиларига ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, жамоат ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ишларида тезкорликни таъминлаш мақсадида « 4 дона Onix» русумли ва 1 дона Lacetti хизмат автомашиналари топширилди.
Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот хизмати




