ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг Жиззах вилоятидаги ўрганиш ишлари давом этмоқда
2024-03-01 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи, полковник Ш.Ш. Ибрагимов Жиззах шаҳри ва Ғаллаорол туманида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича олиб борилаётган ишларни ўрганди.
Жараёнда вақтинча сақлаш ҳибсхоналари фаолияти ҳам кўздан кечирилди.
Бундан ташқари ишчи гуруҳ раҳбари вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБда шаҳар ва туманлар ИИБ бошлиқлари ўринбосарлари иштирокида йиғилиш ўтказди.
Тадбирда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича олиб борилган ишлар, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига сабаб бўлаётган омиллар таҳлил қилиниб, бу борадаги устувор вазифалар белгилаб берилди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати