Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан вилоят ҳудуди бўйлаб “маҳалла еттилиги” фаолияти ўрганилмоқда
2024-02-29 17:30:00 / Янгиликлар

Ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш, бириктирилган ёшлар билан олиб борилаётган ишлар аҳволи мунтазам равишда ўрганиб келинмоқда.
Бугун полковник Ш. Алиев томонидан сектор раҳбарлари билан биргаликда Тўрақўрғон туманининг “Қашгузар” ва “Юқори Мўғолтой” маҳаллари, шунингдек, Янги Наманган туманининг “Гулистон” “маҳалласи еттилиги” фаолияти ўрганилди.
Унда маҳаллаларда содир этилаётган оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларни олдини олишда маҳалла фаоллари томонидан етарлича манзилли иш ташкил этилмаганлиги, айниқса, ёшлар жиноятларини олдини олишда “маҳалла —оила — мактаб” ҳамкорлигини тўғри йўлга қўймаганлиги кескин танқид остига олинди
Шунингдек, Тўрақўрғон тумани ИИБда ташкил этилган видеокузатув маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб, масъулларнинг жиноятчиликни олдини олишда ушбу марказнинг имкониятлари ҳақидаги ахборотлари тингланди ва Бошқарма бошлиғи томонидан қолган туманларда ҳам бу каби марказ фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ўрганиш якунида жиноятчиликка барҳам беришда асосий эътиборни аҳоли муаммоларини “хонадонбай” ва “фуқаробай” ўрганишга қаратиш, “маҳалла еттилиги”ни ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ҳудуд осойишталигини ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда эса маҳаллани замонавий видеокузатув камералари билан жиҳозлаб, имкониятлардан кенг фойдаланиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати