Андижон вилоятида ИИВ ишчи гуруҳи томонидан сайёр ўқув йиғинлари ташкил этилмоқда
2025-07-09 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2025 йил 5 июль кунги тегишли фармойишига асосан ички ишлар органлари ходимларининг жисмоний ва жанговар тайёргарлиги, махсус воситалар, электрошокер ҳамда жанговар ўқотар қуролдан фойдаланиш ва уларни тўғри қўллаш бўйича сайёр ўқув йиғинларини ташкил этиш юзасидан ички ишлар вазирлигининг ишчи гуруҳи томонидан Андижон вилоятида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, ишчи гуруҳ раҳбари Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан ишлаш департаменти Жисмоний ва жанговар тайёргарликни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи бошчилигида Андижон вилояти ички ишлар бошқармасининг аппарат ходимлари ҳамда мустақил бошқарма ва шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари ходимлари билан ўқув машғулотлари ўтказилди.
Ҳозирда ишчи гуруҳ томонидан ўқув машғулотлари давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати






