Бухорода ички ишлар фаолияти таҳлил қилинди: камчиликлар муҳокама қилинди, фаоллар мукофотланди
2025-07-08 11:45:00 / Янгиликлар

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида ўтган ҳафтада амалга оширилган ишлар муҳокамасига бағишланган навбатдаги кенгайтирилган тезкор йиғилиш видеоконференция орқали ўтказилди. Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳиясини хорда ижро этиш билан бошланди.
Маънавият дарси доирасида “Давлат герби – Мустақиллик тимсоли” мавзусида маъруза қилинди. Шундан сўнг жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар таҳлили, мурожаатлар билан ишлашдаги камчиликлар, “E-material” платформаси орқали назорат, қидирув ва профилактик тадбирлар, оилавий зўравонлик ва кибержиноятлар олдини олиш чоралари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Президент қарорига мувофиқ маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш, текширувларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳолати ҳам кўриб чиқилди. Йиғилиш якунида интизом бузган ходимларга чоралар кўрилди, фаол хизмат қилганларга эса унвон ва мукофотлар топширилди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати






