Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги қабул бўлиб ўтди
2025-07-08 11:20:00 / Янгиликлар

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Фарух Хайдаровнинг фуқаролар мурожаатларига бағишланган навбатдаги қабул бўлиб ўтди.
Ушбу қабулда бошқарма раҳбарияти томонидан тергов ва суриштирув ишлари, миграция ҳамда бошқа йўналишларда фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.
Қабул жараёнида рўйхатга олинган барча мурожаатларнинг ўз вақтида ва қонуний асосда ҳал этилиши учун масъуллар белгиланиб, уларга аниқ ва тегишли кўрсатмалар берилди.
Бу каби қабуллар аҳолининг давлат органларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, муаммоларни жойида ва тезкор ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этади.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати






