Маданий ҳордиқ. Олам-олам завқ улашиб
2025-07-08 05:25:00 / Янгиликлар

Яқинда пойтахтимиздаги «Халқлар дўстлиги» санъат саройида ИИВ Маданият саройи ашула ва рақс ансамбли ижодкорлари томонидан ташкил этилган «Дилларда Ватан мадҳи» деб номланган якуний ҳисобот концерт дастури бўлиб ўтди.
Концертда хушовоз хонандалар — Дилноза Исмияминова, Суҳроб Ҳамдамов, Гулюз, қизиқчилар — Зокир Очилдиев, Аваз Охун ва бошқа эл севган санъаткорларнинг чиқишлари томошабинларга олам-олам завқ бағишлади.
Тадбир давомида ички ишлар органлари сафида хизмат қилган ва бурчини бажараётганда вафот этган ходимларнинг оила аъзоларига совғалар топширилди.
Мадина ҚАҲҲОРОВА
