Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида хавфсизликни таъминлаш мақсадида хизмат олди йиғин ўтказилиб, “Хавфсиз тун“ профилактик тадбири доирасида хизмат бошланди
2025-07-08 02:10:00 / Янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтиёр Торебеков бошчилигида хизмат олди йиғилиши ўтказилди. Унда Ички ишлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари иштирок этди.
Тунги хизмат давомида ходимларга нисбатан содир этилиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш, хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлаш, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги фаолиятни янада кучайтириш зарурлиги таъкидланиб, шу мақсадда тунги профилактик рейдлар ташкил этиш бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати






