Андижон вилояти ИИБ раҳбариятининг фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди
2025-07-07 13:10:00 / Янгиликлар

Халқ дардини тинглаш, одамлар муаммосига ечим топиш, аҳоли билан яқиндан мулоқот ўрнатиш бугунги кунда ҳар бир раҳбар олдидаги энг долзарб ва энг устувор вазифадир.
Айни шу мақсадда жорий йилнинг 6 июнь куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Джабаровнинг навбатдаги шахсий қабули ташкил этилди.
Қабул давомида фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди.
Айрим мурожаатлар юзасидан малакали ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, кўриб чиқиш талаб этилган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.
Шахсий қабулда юртдошларимизнинг ҳар бир мурожаати юзасидан қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига топшириқлар берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати









