Хоразм вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан шахсий қабул ўтказилди
2025-07-07 13:10:00 / Янгиликлар

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи томонидан бошқарма маъмурий биносида шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқароларнинг ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ йигирмадан ортиқ масалалар юзасидан талаб ва таклифлари, ариза ва шикоятлари ўрганилди.
Мавжуд муаммоларнинг аксарияти масъул ходимлар иштирокида ҳал этилди.
Қўшимча ўрганишларни талаб этган мурожаатлар алоҳида назоратга олинди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати








