Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди
2025-07-07 13:00:00 / Янгиликлар

Қабул жараёнида Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан фуқаролар, юридик шахслар ва уларнинг қонуний вакиллари билан юзма-юз мулоқот қилиниб, 20 га яқин ички ишлар органлари фаолияти ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасига доир мурожаатлар кўриб чиқилди.
Асосий эътибор, мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олинган мурожаатлар юзасидан манзилли чора-тадбирлар белгиланиб, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарларига бажариш муддатлари аниқ белгиланган кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Бу каби қабуллар тасдиқланган режа асосида вилоят ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан доимий равишда ўтказиб борилади.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати









