ИИВ раҳбарияти томонидан Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти марказий аппарати ҳамда ҳудудий бошқарма ва бўлинмаларининг бир гуруҳ ходимлари тақдирланди
2025-07-07 11:15:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов ҳузурида Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментида соҳа хизматларида амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Шундан сўнг Ўзбекистон миллий телерадиоканали сиёсий шарҳловчиси, ЮНЕСКО Академиги Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, “Шуҳрат медали” соҳиби, Каримбеков Қобилбек Тўхтабековичга маърузаси тингланди маънавият ва маърифат дарси давомида Ўзбекистон республикаси ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун хамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги шахсий хавфсизлик департамент масъул ходимлари томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилиб, баъзи ходимларни юриш туриши хизмат интизоми қонунчиликка қатъий риоя қилиш кераклиги таъкидлаб ўтилди.
Ички ишлар органлари ходимларини она ватанга ва халқига содиқ касбига фидойи мустақил фикрлайдиган изланувчан интилувчан зийрак ҳушёр хамда истиқлол ғояларига садоқатли бўлган маънавиятли ва маърифатли тарбиялашда айнан маънавият ва маърифат дарсларини ўрни беқиёсдир
Шунингдек, Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти марказий аппарати ҳамда ҳудудий бошқарма ва бўлинмаларининг бир гуруҳ ходимларига ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш борасида ҳамкасблари орасида алоҳида ўрнак бўлиб келаётган ходимларга эсдалик совғалари ҳамда самарали меҳнатлар, хизматда бир қатор эришилган ютуқларини муносиб тақдирлаш мақсадида махсус унвонлар топширилди.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи





