ИИВ Қоровул қўшинлари ҳарбий хизматчилари малака ошириш курсларини муваффақиятли якунлади
2025-07-06 09:00:00 / Янгиликлар

ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлигига қарашли Бирлашган ўқув дала марказида вазирлик малака ошириш институти билан ҳамкорликда ташкил этилган ўқув курсларини тамомлаган ҳарбий хизматчиларга сертификатлар топширилди.
Тадбирда қўшин қўмондони ўринбосари полковник Даврон Ашуров нутқ сўзлаб, бу каби ўқув услубий йиғинлар ҳарбий хизматчилар билим ва малакаси, интеллектуал ҳамда касбий салоҳиятини оширишда муҳимлиги хусусида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг вазирлик малака ошириш институти раҳбариятига самимий миннатдорлигини билдириб, ҳарбий хизматчиларга сертификатларни топширди ҳамда уларнинг келгуси хизмат фаолиятида улкан муваффақиятлар ҳамроҳ бўлишини таъкидлади.
Айтиш жоиз, бу галги ўқув курсларида қўшин сафида хизмат қилаётган ҳарбий қисм ва бўлинмалардан жами 30 нафар контракт бўйича оддий аскар ва сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар малака ва кўникмаларини оширган ҳолда, янги билимларни эгаллашди.
ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги Ахборот гуруҳи




