Жиззах вилоятида ёшлар билан ишлаш самарадорлигини оширишга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди
2025-07-06 09:00:00 / Янгиликлар

Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Акмал Савурбоев, вилоят ИИБ, ДХХ вилоят бошқармаси ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари, вилоят бошқармалари ва ташкилотлари раҳбарлари Пахтакор туманида йиғилиш ўтказишди.
Тадбирда ҳудуд ёшларини оталиққа олган туманнинг ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа органлари мутасаддилари томонидан амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.
Шу маънода амалга оширилган ишлар билан бирга сусткашликка йўл қўяётган айрим масъуллар фаолияти танқид қилиниб, олиб борилаётган ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган вазифалар белгиланди.
Шунингдек «Долзарб 90 кун» тадбирини уюшқоқликда ўтказиш бўйича ҳам мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, раҳбарлар Мирзачўл туманида ҳам бўлиб, ёшларни оталиққа олган туманнинг ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа органлари мутасаддилари билан учрашишди.
Йиғилишда амалга оширилган ишлар билан бирга йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилиб, келгусида амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.
Шу куни вилоят ИИБ бошлиғи бир гуруҳ Мирзачўл туман ёшлари билан ҳам мулоқот қилди.
Қабулда уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий масалаларига мутасаддилар иштирокида ечим изланди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати









