Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Азизбек Икрамов Қува туманида сайёр қабул ўтказди
2025-07-05 12:20:00 / Янгиликлар

Жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ИИО тизими билан боғлиқ масалалари бўйича келиб тушаётган ариза ва шикоятларни аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш орқали ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва қонуний ҳал этиш мақсадида туманнинг Турк маҳалласида сайёр қабул ташкил этилди.
Ўтказилган қабулда жами 35 нафар фуқаролардан 37 та мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг 9 таси жойида ижобий ҳал этилди. Шунингдек, 8 та мурожаатларга ҳуқуқий тушунтириш берилди ва кўриб чиқиш учун қўшимча муддат талаб этиладиган 20 та мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати






