Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлигига қарашли 7534-сонли ҳарбий қисмга ташриф буюрди
2025-07-04 18:30:00 / Янгиликлар

Ташриф ҳарбий қисм саф майдонида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясини ижро этилиши билан бошланди. Вазир ўринбосари ҳарбий хизматчилар билан учрашиш вақтида уларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида, хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчилар билан учрашди. Учрашувдан кўзланган асосий мақсад — ҳарбий хизматчиларнинг аҳволи, уларнинг фикр-мулоҳазалари ва муаммоларини ўрганиш, шунингдек, тизимдаги долзарб вазифаларни белгилаб олишдан иборат бўлди.
Тадбир давомида Вазир ўринбосари ҳарбий қисмнинг кундалик фаолияти, шахсий таркибнинг жанговар тайёргарлиги ва моддий-техникавий таъминоти билан яқиндан танишди. Ҳарбий хизматчилар билан юзма-юз мулоқот чоғида уларнинг таклиф ва муаммолари тингланди, аниқ ечим талаб қилувчи масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шунингдек ташриф чоғида ётоқхоналар, овқатланиш хоналари, тиббий муассасалар, спорт майдончалари ҳамда таълим хоналари, хизматчиларнинг кундалик эҳтиёжлари учун яратилган имкониятлар, кийим-кечак, озиқ-овқат таъминоти, гигиеник шароитлари, хизматчиларнинг тайёргарлиги, қўшинлардаги интизом ва ҳарбий билимлар даражаси, жамоадаги муҳит, шахсий тарбия, ҳарбий этика, замонавий технологиялардан фойдаланиш — ҳарбий тайёргарлик жараёнларини рақамлаштириш ва инновацион ёндашувларни жорий этиш зарурлигини таъкидлаб ўтилди.
Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот хизмати






