Жиззах вилоятида оталиққа олинган ёшлар билан олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди
2025-07-03 09:00:00 / Янгиликлар

Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Акмал Савурбоев, вилоят прокуратураси, вилоят ИИБ, ДХХ вилоят бошқармаси ва бошқа вилоят бошқармалари ва ташкилотлари раҳбарлари Арнасой ва Дўстлик туманида туман масъуллари иштирокида йиғилиш ўтказишди.
Тадбирда ёшларни оталиққа олган туманларнинг ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа органлари мутасаддилари томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Хусусан, ёшларнинг жамиятда ўз ўринларини топишларига кўмаклашиш, тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш, маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ташкил этиш, унаётган авлод вакилларининг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий масалалари бўйича ишлар таҳлил қилинди.
Йиғилишда бу борадаги камчиликлар кўрсатилиб, самарадорликни оширишга қаратилган вазифалар белгиланди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати









