Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти иштирокида «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди
2025-07-02 11:30:00 / Янгиликлар

Ички ишлар органларида «Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик» шиори остида ўтказилган «Ёшлар ойлиги» ва «Ёшлар куни» муносабати билан вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Абдувохид Исмоилов иштирокида «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда бошқарма бошлиғи муҳтарам Президентимиз ва ИИВ томонидан барча соҳалар қатори ички ишлар органлари ёш ходимлари учун ҳам хизмат шароитлари, уларнинг маънавий ва интеллектуал жиҳатдан ривожланиши учун ҳам етарли имкониятлар ва шарт-шароитлар яратилганини таъкидлади. Қолаверса, соҳада ёшларга кўрсатилаётган ёрдам ва имтиёзлар ҳақида ҳам сўз юритилди.
Бугунги кунда тизимда ўз вазифасини бекаму кўст бажариб, ташаббускор, масъулиятни ўз зиммасига оладиган, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши курашиш, спорт, илм-фан, санъат соҳаларида ҳам ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшиб келаётган ёш ходимларнинг сони ортаётганини алоҳида таъкидлади.
Бундай ғамхўрликларга жавобан ёшлар ҳаётда ва хизматда фидойилик, халқпарварлик, қонун устуворлиги, касбга садоқат каби қадриятларни ўзлаштириши, ёш ходимларнинг маънавий-ахлоқий руҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилиш тушунтирилди.
Очиқ мулоқот давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлари ва хизмат фаолияти билан боғлиқ муаммоларини баён қилишди. Бошқарма бошлиғи ҳар бир саволга тўлиқ жавоб берди, аниқланган муаммолар юзасидан эса галдаги вазифалар белгилаб олинди.
Шундан сўнг «Ёшлар ойлиги» доирасида республика ва вилоят миқёсида ўтказилган маънавий-маърифий кўрик-танловлар ҳамда спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришган ёш ходимлар ва «30 июнь – Ёшлар куни» муносабати билан ички ишлар органларида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ ходимларнинг ота-оналарига ташаккурномалар ва эсдалик совғалари берилди.
Якунда вилоят Маданият бошқармасининг хушовоз хонандаси ижро этган куй ва қўшиқ барчага байрамона кайфият бахш этди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати






