Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимларига замонавий хизмат автомашиналари топширилди
2025-06-30 14:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 30 июнь куни Ички ишлар вазир ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов томонидан транспорт объектларида бахтсиз ҳодисаларнинг барвақт олдини олиш, метрополитен ҳудудида хавфсиз муҳитни яратиш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш, видеокузатув, металл детекторлар ва бошқа хавфсизлик воситаларини тўғри ҳамда унумли фойдаланиш, йўловчилар ишончини ошириш, Фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракат қилиш механизмларини такомиллаштириш, Ходимлар малакасини ошириш бўйича доимий ўқув машғулотларини ташкил этиш борасида масъул ходимларига аниқ вазифалар ва топшириқлар берилди.
Сўнг, вазир ўринбосари Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси маъмурий биносидаги бинога кириш постлари ва ходимларга яратилган шароитлар, қурилиш ишларини кўздан кечириб, Метрополитен Давлат унитар корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан кўрсатмалар берилди.
Шунингдек ИИВ томонидан Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимларига ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, жамоат ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ишларида тезкорликни таъминлаш мақсадида «Исузу» русумли автобус ва «Cobalt» русумли хизмат автомашиналар ажратилди.
Бундай рағбатлантиришлар ички ишлар органлари ходимларнинг Ватанга ва халққа, Президентга садоқат билан хизмат қилишига замин ҳозирлайди, албатта.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи






