Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ходимлар учун сайёр қабули ўтказилди
2025-06-29 12:25:00 / Янгиликлар

Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимларнинг мавжуд муаммоларини тинглаш ва ҳал этиш мақсадидаги сайёр қабули ўтказилди.
Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Джабаров раҳбарлигида ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимларнинг мавжуд муаммо ва таклифларини ўрганиш, шунингдек, уларнинг ижтимоий-иқтисодий шароитларини яхшилаш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.
Қабул давомида ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан тўғридан тўғри раҳбариятга мурожаат қилиш имкониятига эга бўлишди.
Ҳар бир мурожаат бошқарма бошлиғи томонидан тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича мутасадди раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.
Бундай сайёр қабуллар келгусида ҳам тизимли равишда ўтказилиши белгиланган.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати




