Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида еттиликлар ва фаоллар иштирокида жиноятчилик бўйича танқидий йиғилиш ўтказилди
2025-06-28 11:00:00 / Янгиликлар

Қумқўрғон туманида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи раҳбарилигида Президентимизнинг жорий йил 3 январ кунидаги ПҚ-1-сонли Қарорлари ижроси, тумандаги криминоген вазият танқидий муҳокама қилинди.
Бугун Қумқўрғон туман ҳокимлиги биносида Президентимизнинг жорий йил 3 январ кунидаги ПҚ-1-сонли Қарорлари ижроси доирасида олиб борилаётган чора-тадбирлар, тумандаги криминоген вазият муҳокамасига бағишланган танқидий руҳдаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Вилоят ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаилов ҳузурида ўтказилган муҳокама йиғилишида, туман ва маҳалла еттиликлари, нуронийлар, маҳалла фаоллари ва бошқа мутасадди ташкилотлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Йиғилиш давомида, вилоят масъуллари томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича олиб борилган ишлари ва бошқа камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати






