Наманган вилояти ИИБда “Ёшлар ойлиги” доирасида ёш ходимлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2025-06-28 10:40:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлигининг 2025-йил 26-майдаги тегишли фармойишига асосан, ички ишлар органлари тизимида июн ойи “Ёшлар ойлиги” деб эълон қилиниб, унда ёш ходимларни профессионал кадрлар сифатида шакллантириш, хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари асосида билим ва малакасини ошириш, она Ватанга ва хизмат қасамёдига садоқат руҳида тарбиялаш каби бир қатор вазифалар белгилаб берилган.
Бугун шу муносабат билан Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти ички ишлар органлари тизимида хизмат қилаётган ёш ходимлар билан учрашув ўтказиб, уларнинг таклиф ва муаммолари тингланди. Шунингдек, уларга иш фаолиятлари давомида хизмат интизоми ҳамда қонунчиликка қатъий риоя этиш, фуқаролар билан муомала маданияти ҳамда касбий маҳоратни доимий равишда ошириш юзасидан тушунчалар берилди.
“Ёшлар ойлиги” доирасида муносиб меҳнат қилган бир гуруҳ ёш ходимлар ва уларнинг ота оналарига Вазирлик ҳамда вилоят ИИБнинг эсдалик совғалари, миннатдорчилик хатлари, пул мукофотлари ва фахрий ёрлиқлар тантанали равишда топширилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати



