Халқаро ҳамкорлик алоқалари ривожланмоқда
2025-06-27 11:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлигида БАА “Ҳедая” экстремизм ва зўравон экстремизмга қарши курашиш бўйича илғор тажрибалар халқаро маркази ижрочи директори Аҳмад Ал-Қосимий ва Ўзбекистон вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда ушбу йўналишда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар, профилактик чора-тадбирлар ва аҳоли орасида олиб борилаётган тарғибот ишлари ҳақида маълумот бериб ўтилди.
Дўстона ва конструктив руҳда ўтган учрашув якунида мазкур марказ билан ҳамкорликда реабилитация ва реинтеграция дастурларини амалга ошириш борасида истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди.


