Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтида илмий-амалий конференция ўтказилди
2025-06-26 11:40:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти ва Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида «Ёшлар жиноятчилигини олдини олишнинг долзарб масалалари» мавзусида республика илмий-амалий конференция ўтказилди.
Унда ҳуқуқ-тартибот органлари, вазирлик ва идораларнинг мутахассислари, илмий ва таълим ташкилотларининг олим ва экспертлари ўзларининг таҳлил, тадқиқот натижалари ва амалий таклифлари билан иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти






