Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг Хонобод шаҳрида аҳолининг ижтимоий ва ҳуқуқий масалалардаги мурожаатларини ҳал этишга қаратилган сайёр қабули бўлиб ўтди
2025-06-26 11:05:00 / Янгиликлар

Жойларда аҳолининг муаммоларини ўрганиш, ижтимоий ва ҳуқуқий масалалар бўйича мурожаатларини ҳал этиш мақсадида жорий йилнинг 24 июнь куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Джабаров томонидан Хонобод шаҳрида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул жараёнида фуқаролар томонидан иш билан таъминлаш, ижтимоий ҳимоя, пробация ҳисобидаги шахсларни жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш ҳамда бошқа турли масалалар юзасидан билдирилган мурожаатлар ўрганилиб, ҳар бири бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Сайёр қабул якунида фуқаролар ИИБ раҳбариятига муаммоларига бефарқ бўлмагани ва амалий ёрдам кўрсатгани учун миннатдорлик изҳор этишди.
Бундай учрашувлар аҳоли билан давлат органлари ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд муаммоларни тезкор ҳал этиш ва жамиятда ҳуқуқий онгни оширишга хизмат қилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати









