Бухоро вилоятида ИИВ Академияси курсантлари билан олиб бориладиган ўқув-танишув ва иш ўрганиш амалиётини юқори савияда ташкил этишга қаратилган учрашув бўлиб ўтди
2025-06-25 14:40:00 / Янгиликлар

Тадбирда вилоят ИИБ раҳбарияти, ИИВ Академияси ҳамда ИИВ ШХББ Бухоро вилояти бўйича бошқармаси масъул ходимлари, мураббийлар ҳамда ота-оналар иштирок этдилар.
Бунда, курсантларнинг амалиёт давридаги фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида мураббийлар таништирилиб, уларнинг вазифалари тушунтирилди.
Хусусан, хизмат жараёнида қонунчиликка риоя қилиш, хизмат интизоми, шахсий хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар билан мулоқотда ахлоқ ва маданият қоидаларига амал қилиш, хизматдан ташқари бўш вақтларини самарали ташкил этиш, салбий ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
Йиғилиш якунида ўқув даврида ўзини намуна сифатида намоён этган, курсантлар ҳамда уларнинг ота-оналари ташаккурномалар ва миннатдорлик хатлари билан тақдирланди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати









