Ёшлар ойлиги. Билимдонлар — ғолиб
2025-06-24 23:00:00 / Янгиликлар

Урганч шаҳридаги «Ёшлар маркази»да ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ёш ходимлари ва ҳарбий хизматчилари иштирокида «Аждодлар изидан» интеллектуал ўйинининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирда 6 та жамоа иштирок этиб, ўз салоҳиятларини намойиш қилишди.
Беллашувнинг якуний натижаларига кўра вилоят ИИБ жамоаси ҳудудий босқич ғолиби деб топилди.
Шунингдек, вилоят божхона бошқармаси ҳамда ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД 6-Минтақавий ҳудуд 11-тергов ҳибсхонаси жамоалари эса иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллашди.
Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда китоблар жамланмаси билан тақдирланишди.
©️ “Postda” газетаси, Худойберган Жабборов. Хоразм вилояти
