Андижон вилояти ИИБ раҳбарияти ўқувчи-ёшлар билан учрашув ўтказди
2025-06-24 09:00:00 / Янгиликлар

Президентимиз ташаббуси билан ўқувчи-ёшларнинг ёзги таътил даврини мазмунли ташкил этиш мақсадида «Долзарб 90 кун» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Ушбу йўналишда берилган топшириқлар ижроси юзасидан Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Джабаров Андижон шаҳридаги умумтаълим мактабларининг ўқувчи-ёшлари билан очиқ мулоқот учрашувини ўтказди.
Мулоқот аввалида, айрим ўқувчи-ёшлар томонидан содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари, уларга сабаб бўлган омиллар таҳлиллар асосида ҳаётий мисоллар ёрдамида етказилди.
Учрашув давомида аксарият ёшлар томонидан билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, турли фанлар ва чет тилларини ўрганиш бўйича бепул ўқув-курслари ташкил этиладиган бўлди.
Шунингдек, ёзги таътил давомида ўқувчи ёшларни ҳунарга йўналтириш, уларни фойдали машғулотлар билан банд этиш бўйича ҳам мурожаатлари тингланиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди.
Ташкил этилган бу каби учрашувлар ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати









