Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи Ромитан туманида аҳоли муаммолари ечимига доир навбатдаги сайёр қабул ўтказди
2025-06-23 11:35:00 / Янгиликлар

Туманнинг «Самосий» маҳалласида бўлиб ўтган қабулда 10 дан ортиқ суд-ҳуқуқ ҳамда ички ишлар органларининг кундалик хизмат фаолияти, ижтимоий масалалар билан боғлиқ мурожаатлари бошқарма бошлиғи ҳамда тегишли масъуллар иштирокида бирма-бир кўриб чиқилди.
Қабул давомида асосий эътибор мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун вақт талаб қилганлари иш юритувига олиниб, ҳар бири бўйича манзилли чора-тадбирлар белгиланди ва ижросини таъминлаш юзасидан масъулларга зарурий кўрсатмалар берилди.
Бу каби сайёр қабуллар вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари, ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари бошчилигида барча шаҳар ва туманларда ўтказилмоқда.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати









