Наманган вилояти ИИБда Президент Фармони мазмун-моҳиятига бағишланган семинар машғулоти ўтказилди
2025-06-22 14:10:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасида Вазирлик Маънавий-маърифий ишлар ва кадрларни таъминлаш департаменти Жисмоний ва жанговар тайёргарликни ташкил этиш бошқармаси ҳамда вилоят ИИБнинг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмалари ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий низомларини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ 23-сон Фармони ҳамда ИИВнинг 2025 йил 30 майдаги 209-сон Фармойиши мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди.
Семинарда Фармонда белгиланган янги ҳарбий низомларнинг мазмуни, уларнинг ҳуқуқий ва амалий аҳамияти, шунингдек, Ички ишлар органлари фаолиятидаги ўрни тўғрисида батафсил тушунчалар берилиб, ходимларга ҳарбий интизом, хизмат фаолиятида қонунийлик ва масъулиятни оширишга қаратилган талабларни амалиётда қўллаш бўйича тавсиялар бериб ўтилди.
Тадбир доирасида Ички ишлар органларида хизмат интизоми ва ташкилий-ҳуқуқий қоидаларнинг тўғри ва самарали қўлланилиши юзасидан мулоҳазалар алмашилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати






