ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти терма жамоаси «Ички ишлар вазири кубоги» мусобақасида юқори натижалар қайд этди
2025-06-22 13:45:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2025 йил 11 майдаги 181-сон фармойиши асосида, жорий йилнинг 16–19 июнь кунлари Сирдарё вилоятида Ички ишлар вазирлиги таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмалари ходимлари ўртасида юнон-рум ҳамда эркин кураш турлари бўйича «Ички ишлар вазири кубоги» спорт мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақада ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти терма жамоаси юқори натижалар билан иштирок этди: Эркин кураш йўналишида: 2 та олтин, 1 та кумуш медаль билан умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади.
Юнон-рум кураши йўналишида эса: 3 та олтин, 3 та кумуш, 1 та бронза медаль билан умумжамоа бўйича мутлақ ғолиб деб топилди.
Бу ютуқлар спортчиларнинг фидойилиги, юқори маҳорати ва ички ишлар тизимида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш йўлида олиб борилаётган тизимли ишларнинг яққол самарасидир.
ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Ахборот хизмати





