ИИВ Академияси курсантлари учун амалиёт олди йиғилиш бўлиб ўтди
2025-06-21 09:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти раҳбарияти ҳузурида Вазирлик Академияси кундузги таълим 1-ўқув курси курсантларининг ўқув-танишув ҳамда 2-ўқув курси курсантларининг иш ўрганиш амалиёт олди йўриқномавий йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда, курсантлар ва уларнинг ўқитувчи-мураббийлари иштирок этдилар. Йиғилишни Департамент бошлиғи полковник Р.Турсунов кириш сўзи билан очиб, курсантларнинг олган назарий билимларини амалиёт даврида мустаҳкамлаши ва уларнинг касбий кўникмаларини ошириб боришлари хусусида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, курсантларнинг тасдиқланган кун тартиби, қонунчилик ҳамда хизмат интизомига қатъий риоя қилишларини таъкидлаб, масъул ва мураббийларга бир қатор вазифалар қўйди.
Йиғилиш якунида, курсантлар малака амалиёт билан боғлиқ ўзларининг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.
ИИВ Жазони ижро этиш департаменти Ахборот хизмати


