Ички ишлар вазирлиги ходимлари учун арзонлаштирилган ярмарка ташкил этилди
2025-06-20 19:55:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги тизимида ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитини янада яхшилаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Шу жумладан, Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ташаббуси билан вазирлик тизимида хизмат қилаётган ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун арзонлаштирилган ярмарка ташкил этилди.
Ярмаркада турли турдаги озиқ-овқат ва рўзғор маҳсулотлари бўйича кенг танлов яратилди. Жумладан:
• Гўшт маҳсулотлари;
• Сифатли сут ва сут маҳсулотлари;
• Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (картошка, пиёз, сабзавотлар, мевалар ва бошқалар);
• Турли хил қандолат маҳсулотлари;
• Ҳар кунлик рўзғор учун зарур бўлган маиший маҳсулотлар ва гигиена воситалари.
Ушбу ярмарка орқали ходимларга бозор нархларига нисбатан анча арзон ва сифатли маҳсулотларни харид қилиш имконияти яратилди. Бундай тадбирлар ижтимоий барқарорликни таъминлаш, ходимлар ва уларнинг оилалари учун моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида мунтазам равишда ташкил этиб борилади.
Ярмарка давомида ташриф буюрганлар ўзларига керакли маҳсулотларни қулай шартларда харид қилиш билан бирга, яхши кайфият ва самимий муҳитда вақт ўтказишди.







