Андижон шаҳрида фуқаролар билан очиқ мулоқот: муаммоларнинг ечимига амалий ёндашув
2025-06-20 12:25:00 / Янгиликлар

Аввал хабар қилинганидек, Андижон вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санжар Джабаров томонидан вилоятдаги ижтимоий-иқтисодий «оғир» тоифадаги маҳаллаларига бевосита жойига чиққан ҳолда, аҳоли вакиллари учун сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.
Навбатдаги қабул Андижон шаҳрининг Буюк ипак йўли маҳалласи фуқаролари учун ўтказилди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган мазкур сайёр қабулда маҳалла аҳолисининг турли ижтимоий ва ҳуқуқий масалалардаги мурожаатлари тингланди.
Қабул давомида ҳар бир мурожаат ўрганилиб, уларни ҳал этиш юзасидан мутасадди ходимларга аниқ топшириқлар берилди.
Айрим масалалар жойида ҳал этилиб, бошқалари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва назоратга олинди.
Бу каби сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини эшитиш, давлат органларига бўлган ишончни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати






