Қашқадарё вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг фарзандларига тавсияномалар топширилди
2025-06-18 09:00:00 / Янгиликлар

Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида Қашқадарё вилояти ички ишлар органларида намунали хизмат хизмат қилаётган 144 нафар ходимларнинг фарзандларига тавсияномалар берилди.
Тадбирни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов очиб, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 26 февралдаги «Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори асосида берилган тавсияномалар ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан бирга фарзандларини давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришларида имконият ва имтиёз эканлигини таъкидлади.
Бу ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишнинг яна бир кўриниши десак муболаға эмас.
Тавсияномаларни қабул қилиб олган ходимлар ва фарзандлари келгусида замонавий билим ва тажрибаларни эгаллаб, она Ватани учун сарфлашга, фарзандлик бурчларини садоқат ила бажаришда барчага ўрнак бўлишга ваъда бердилар.
Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, 142 та тавсиянома Ички ишлар органлари шахсий таркибининг, 2 таси эса хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган ходимларнинг олий таълим бакалавриат йўналиши бўйича ўқишга кириш истагидаги фарзандларига умумий қабул сонидан ажратилган беш фоизли квота доирасида имтиёзли танловда иштирок этиб имкониятини беради.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати








