Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари фаолиятида изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда
2025-06-16 19:00:00 / Янгиликлар

Жорий йил 14 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири раҳбарлигида Сурхондарё вилоятида ўтказилган комплекс инспекторлик текшируви якунларига бағишланган таҳлилий йиғилишда берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, Термиз шаҳар, Термиз ва Ангор туманларидаги ички ишлар бўлимлари ҳамда Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бўлинмаларида кенг қамровли тарғибот ва ўқув йиғинлари ўтказилди.
Ушбу тадбирларда ходимларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий низомларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони ва тегишли қўшма қарор асосида тасдиқланган Саф низомининг мазмун-моҳияти, замонавий давлат қурилишидаги ўрни ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари зиммасига юкланган вазифалар батафсил тушунтирилди.
Сурхондарё вилоятида бу каби тарғибот, ўқув ва жанговар тайёргарлик тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.





