Самарқанд вилояти ИИБда “Мактаб – ота-она – маҳалла” занжирини мустаҳкамлаш борасидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди
2024-02-21 09:00:00 / Янгиликлар

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосари полковник С.Абдухомидов ҳузурида ёшлар жиноятчилигини олдини олиш, мактабларга бириктирилган ИИБ соҳавий хизматлари раҳбарларини бу борадаги масъулиятларини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Айни кунларда республикамиз бўйлаб “Мактаб – ота-она – маҳалла” занжирини мустаҳкамлаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан масъул бошқармалар билан ҳамкорликда мактабларда ишларни кучайтириш, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, юрт тинчлиги ва осойишталиги учун дахлдорлик ҳиссини шакллантириш, маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук жонкуяр, ҳалол, садоқатли кадрларни етиштиришни мақсад қилган тадбирларни ўтказиш лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари билан учрашувлар ташкил қилиб, тарғибот тадбирларини ўтказиш бўйича топшириқлар берилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати



