ИИВ Тезкор-қидирув департаменти томонидан Сурхондарё ва Тошкент вилояти ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини сотаётган шахслар далилий ашёлар билан қўлга олинди
2024-02-20 20:15:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний тарқалишига қарши курашиш йўналишида тизимли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 24 январь куни ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида 1980 йилда туғилган, муқаддам бир неча бор судланган ва 1982 йилда туғилган шахслар Оҳангарон шаҳрида жойлашган “Анхор” чойхонаси автотураргоҳида 1 кг 10 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини 22.000 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида ушланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД ва Сурхондарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан Сурхондарё вилоятининг, Денов туманида ўтказилган тезкор-қидирув тадбири натижасида, 1979 йилда туғилган ва муқаддам судланган, 1980 йилда туғилган, шахслар Денов тумани ҳудудида 990 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини 12.000 АҚШ доллари эвазига сотиш мақсадида олиб келган вақтида ушландилар.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда гиёҳвандлик воситаларининг Ўзбекистон Республикасига ноқонуний олиб кирилиши ва тарқалишига қарши курашиш йўналишида тизимли чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.
ИИВ Тезкор-қидирув департаменти

