Қашқадарё вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан ички ишлар органлари ходимларининг ижтимоий ва маиший муаммолари тингланиб, ечими топилмоқда
2025-06-16 10:00:00 / Янгиликлар

Жумладан, Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Талъат Маматкулов ички ишлар органларида хизмат қилаётган бир гуруҳ ходимлар билан қабул ўтказди.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари билан мулоқот қилиш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, мурожаатчиларнинг ички ишлар органлари билан боғлиқ шикоятларига ечим топиш мақсадида ташкил этилган қабулда тизимнинг тергов, ички ишлар органларига ишга қайта тиклаш масалалари юзасидан мурожаатлар эшитилиб, ҳал этиш чоралари кўрилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг айримларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ўрганиш учун вақт талаб этиладиган мурожаатлар алоҳида назоратга олиниб, масъулларга ҳал этиш топшириғи берилди.
Мулоқот давомида ўрганиш учун вақт талаб этадиганларини бартараф этиш нуқтаи назаридан соҳа масъулларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати





