Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармасида вилоят раҳбариятининг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди
2025-06-16 09:00:00 / Янгиликлар

Мазкур жараёнда фуқаролар томонидан моддий ёрдам олиш, қарзни қайтариш, фирибгар томонидан етказилган зарарни ундириш, хизматга кириш, қонунбузарга чора кўриш каби ўттиздан зиёд масалалар юзасидан мурожаатлар қилинди.
Ўз навбатида, кўтарилган муаммоларни ҳал қилиш бўйича ички ишлар органлари масъулларига топшириқлар берилди.
Маълумот ўрнида айтиш керак, ИИБ бошлиғининг шахсий қабули ҳар якшанба куни вилоят Ички ишлар бошқармасида ташкил қилинмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати









