Ёшлар — келажак бунёдкори. Тарбия, таълим ва ишонч
2025-06-16 07:45:00 / Янгиликлар

Ёшлар келажак бунёдкорига айланиши учун учта асосий устун мавжуд: тарбия, таълим ва ишонч. Яъни, оила ва мактабдаги тарбия мустаҳкам, таълим тизими бозор иқтисодига мос билим бериш имкониятига эга бўлиши, энг муҳими — жамият ёшларга ишониши керак. Ишонч эса инсонда масъулият туйғусини шакллантиради.
- Мен касбимни жуда яхши кўраман, — дейди лейтенант Отажон Худойшукуров. — 2024 йилда ИИВ Академиясини тамомлаб, Пастдарғом тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ташкилий таҳлил гуруҳи инспектори лавозимида хизмат фаолиятимни бошладим. Соҳага оид билимларимни бойитиш, касбий кўникмаларимни оширишда устозим — туман ИИБ ЖХХ ҲПБ ташкилий таҳлил гуруҳи катта инспектори, майор Анвар Нормуродовнинг маслаҳат, йўл-йўриқ ва тавсияларига амал қиляпман. Тизимда ўтказилаётган турли танловлар, спорт мусобақалари, интеллектуал беллашувларда фаол иштирок этяпман.
Дарҳақиқат, фидойи ёшлар йўли — Ватаннинг эркинлиги ва тараққиёти учун курашиш. Тизимнинг қизғин жараёнларига қўшилган ҳар бир ёш ходим улкан мақсадларига тинимсиз саъй-ҳаракатлар билан интилиб, янгича ғоялар ва қадриятларни тақдим этишга интилади.
Илм — ўтда ёнмас, сувда чўкмас бебаҳо хазина. Ёшлар эса бу хазина орқали дунёқараши, онгу тафаккурини дуру жавоҳирларга бойитиб бормоқда. Лейтенант Отажон Худойшукуров ҳам шундай ходимлардан бири эканлигига ишончимиз комил.
Умида МАМАДАЛИЕВА, ўз мухбиримиз.
Самарқанд вилояти.
