Фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолишда жонбозлик кўрсатган профилактика инспекторининг хизматлари муносиб тақдирланди
2025-06-15 10:25:00 / Янгиликлар

Жорий йил 12 июнь куни Косон туманида яшовчи фуқаро кучли ҳаяжонда ўз жонига қасд қилиш мақсадида «Қарши бош канали» га ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилган вақтида Қарши тумани ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика инспектори, капитан Шербек Тўрақулов томонидан қутқарилди.
Фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолишда жонбозлик кўрсатган профилактика инспекторининг хизматлари вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов томонидан муносиб тақдирланди.
Косон туман ҳокимлиги ҳам капитан Шербек Тўрақуловга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати




