Наманган вилояти Чортоқ тумани аҳолиси учун сайёр қабул бўлиб ўтди
2025-06-14 12:45:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ИИБ ва вилоят Халқ қабулхонаси раҳбариятининг Чортоқ тумани аҳолиси учун сайёр қабули бўлиб ўтди.
Чортоқ тумани марказидаги «Маданият маркази» да бўлиб ўтган сайёр қабулда Ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаат қилган фуқаролар вилоят ИИБ ва Халқ қабулхонаси раҳбарияти томонидан қабул қилинди.
Қабул давомида фуқароларнинг 12 та турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди ва 7 таси жойида ижобий ҳал этилиб, муддат талаб этганлари эса масъулларга бириктирилди ҳамда ижроси алоҳида назоратга олинди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати



