Фарғона вилоят ИИБ томонидан пробация назоратидаги шахслар билан учрашув ўтказилди
2025-06-13 09:32:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январь кунги ПҚ-1-сонли «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида«ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Фарғона шаҳар ИИБ бошлиғи раҳбарлигида тадбир ташкил этилди.
Тадбир доирасида Фарғона шаҳар ИИБ Пробация ҳисобида турган, оғир ва ўта оғир жиноят содир этган шахслар билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда иштирокчилар келгусида қайта жиноят содир этмасликлари тўғрисида расман огоҳлантирилди.
Шунингдек, учрашув якунида иштирокчиларнинг мурожаатлари эшитилиб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва мавжуд ижтимоий муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


