Андижон вилояти ИИБ ходимлари «Бор меҳримиз сенга, болажон!» шиори остидаги донолик акцияларида фаол иштирок этмоқдалар
2025-06-13 11:55:00 / Янгиликлар

Республикамизнинг барча ҳудудларида онкологик клиникаларда даволанаётган болалар учун «Бор меҳримиз сенга, болажон!» шиори остида донолик акциялари ўтказилмоқда.
Ушбу акцияда Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.
Хусусан, Қўрғонтепа тумани ИИБ ҳамда ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли 7553-ҳарбий қисм шахсий таркиби беғараз донорлик акциясида фаол қатнашдилар.
Мазкур хайрия акцияси ҳар бир беморнинг шифо топиши, ҳаётга бўлган умидини оширишга хизмат қилиши билан бирга, ходимларнинг саломатлигини янада мустаҳкамлашга ҳам ёрдам беради.
Хайрия акциялари жойларда давом этмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати






