Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан фуқароларнинг ижтимоий муаммолари ўрганилди
2025-06-12 10:00:00 / Янгиликлар

Жойларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида олиб борилаётган ишлар доирасида, Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Санжар Джабаров томонидан Улуғнор туманидаги Янгиобод маҳалласида яшаётган фуқаролар билан учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида маҳалла аҳолисининг кундалик турмуши, ижтимоий ҳимоя, иш билан бандлик, йўл инфратузилмаси, ичимлик суви, электр таъминоти каби бир қатор муҳим масалалар юзасидан мурожаатлари эшитилди.
Аҳолидан келиб тушган мурожаатлар жойида ўрганилиб, баъзиларини ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўрилди. Қолган масалалар эса назоратга олиниб, тез фурсатда ижобий ҳал этилиши белгиланди.
Шу билан бирга, тузилган ишчи гуруҳ томонидан Янгиобод маҳалласида оилавий шифокорлик пункти фаолиятини қайта тиклаш ҳамда Сардоба ва Хайбарқум кўчаларида ичимлик суви билан боғлиқ аниқланган ижтимоий муаммолар яқиндан ўрганилиб, улар бўйича таклифлар киритилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати









